RSS   Қидириш   Cайт xаритаси
  • item1
  • item2
  • item3
  • item4
  • item5
  • item6
  • item7

Аммофос-Максам

Аммофос-Максам корпоратив сайтида

"Бошкарув Раисининг Виртуал Кабулхонаси" очилди

Ишонч телефони: 150-41-41

«Аммофос-Максам” АЖ –Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик корхоналардан бири бўлиб, 1969 йили ишга туширилган ва ҳозирги вақтда қизилқум фосфорити базасида мураккаб азот-фосфор ўғитини ишлаб чиқармоқда. Корхона Ўзбекистон Республикасининг «Ўзкимёсаноат» акциядорлик компанияси таркибига киради. 2009 йилнинг февраль ойида корхонанинг 49% акцияси хорижлик инвестор «MaxamCorp, S.A.U.» Испания корпорациясига сотилган.

АЖ «Аммофос-Максам”нинг саноат майдони қурама тоғ тизмаси этагида, Тошкент шахридан 60 км, Олмалиқ шахридан 7 км узоқликда жойлашган ва 194,5 гектар майдонни эгаллайди.

Корхона таркибида икки нафар Аммофос цехи, икки нафар экстракцион фоскор ишқори цехи, олтингугурт ишкорини ишлаб чиқариш, халқ хўжалик буюмларини ишлаб чиқариш, бир нечта ёрдамчи цехлар мавжуд. АЖ «Аммофос-Максам”нинг белгиланган ишлаб чиқариш қуввати:

  • йилига 217,5 минг тонна фосфор ўғити, 100% Р2О5;
  • МНГ олтингугурт ишқори бўйича йилига 500 минг тонна..

Корхонанинг асосий товар махсулоти: аммофос, аммоний сульфатфосфат, супрефос-NS, моноаммонийфосфат, аммоний сульфати, ғўзапоя асосида ёғоч толали плиталар. АЖ «Аммофос-Максам”нинг махсулотлари гаички ва ташқи бозорларда талаб катта. Ўзининг балансланган озиқлантирувчи компонентлари туфайли ҳар хил иқлим зоналарида ва ҳар хил тупроқларда барча қишлоқ хўжалик экинлари учун қўлланилади. АЖ «Аммофос-Максам” “Бозор лидерлари клуби” ("Клуб Лидеров Торговли") ташкилотининг доимий аъзоси бўлиб, дунёдаги барча ахборот нашриётларида ўз махсулотларини реклама қилиш хуқуқига эга.

Махсулотларни ишлаб читқариш сифати кафолатланган - ISO 9001 талабларига мос сифат менежменти тизими сертификацияси.

Корхона Ўзбеситон Республикаси, Россия Федерациясининг илмий-тадқиқот институтлари билан хамкорлик қилади. Барча манфаатдор бўлган партнерлар билан хамкорлик қилиш учун ишлаб чиқариш қуввати ва интелектуал потенциали этарли.