Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ёлғон маълумотларнинг расмий равишда рад этилиши

Ёлғон маълумотларнинг расмий равишда рад этилиши
15 Sep 2020

Куни кеча ижтимоий тармоқларда аммофос минерал ўғитини қалбакилаштирилаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ахборот республиканинг бошқа сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларида ҳам ёритилди. Шу муносабат билан “Аммофос-Максам” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади:

Аммофос минерал ўғити кул рангли гранула кўринишидаги фосфорли минерал ўғит турига кириб, таркибида 46% фосфор ва 11% азоти мавжуд. Аммофос жуда яхши физик-кимёвий хоссага эга бўлиб, ёпишқоқ эмас, катта-катта бўлаклар бўлиб қотиб қолмайди, ёнғин ва портлаш хусусиятига эга эмас. Узоқ муддат сақланиши мумкин бўлган барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларига озиқлантириш мақсадида ишлатиладиган сувда эрувчан, юқори концентрацияланган фосфорли минерал ўғитдир.

Барча истеъмолчиларни, деҳқон ва фермер хўжаликларни, кластерлар колаверса, барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қалбаки маҳсулотга алданиб қолмай, маҳаллий ишлаб чиқарувчи “Аммофос-Максам” АЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқилаётган асл маҳсулотни ҳарид қилишга чорлаб қолар эдик.

Аммофос минерал ўғитини ҳар куни мунтазам равишда корхона ҳудудидан ҳамда вилоятларда ташкил этилган савдо уйларидан, биржа савдолари орқали ҳарид қилишингиз мумкин. Маҳсулотларнинг сифати ва миқдори корхона томонидан кафолатланган.

“Аммофос-Максам” АЖ манзили: Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри саноат ҳудуди.

Мазкур маҳсулотни ҳарид қилиш бўйича қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақамлари ёки электрон манзилларга мурожаат қилишингиз мумкун.

Сотув бўлими: +998(78) 150-58-15, +998(90) 174-44-94, +998(90) 272-18-77                

Веб-сайт: ammofos-maxam.uz,

Электрон почта: info@ammofos-maxam.uz, marketing1@ammofos-maxam.uz

Вилоятлардаги савдо уйи телефон рақамлари:+998(93) 183-77-88, +998(93) 502-92-35.

Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 41
© 1994 – 2021 AJ «AMMOFOS-MAXAM»
Sayt 1C-Bitriksda ishlaydi
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by Pixelcraft