”Аммофос-Максам” АЖ ёшлар иттифоқи ва касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида “Энг малакали ёш кимёвий таҳлил лаборанти” касб маҳорат танлови ташкил этилди
Танловда Кимёвий таҳлил лабораторясининг 30 ёшгача бўлган лаборантлари ўз касбларидан келиб чиққан ҳолда саволларга жавоб беришиб ўз билимларини синовдан ўтказишди. Танловнинг кейинги шартида эса таҳлилларни турбидиметрик анализ усули орқали аниқлашди.
Танловда санитар лаборатория лаборанти Камола Масидикова, энг яхши лаборант, дея эътироф этилди.
Иккинчи ўрин эса илмий тадқиқот кимё – технология лабораторияси лаборанти Махлиё Сарибаевага насиб этди.
Учинчи ўринга илмий тадқиқот кимё – технология лабораторияси лаборанти Шахноза Амонова лойиқ кўрилди.