Ру O`z En

Yangiliklar

Кадрлар захирасини яратиш бугунги кундаги энг асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади

Етук ва малакали кадрлар корхонанинг келажаги эканлиги бугунги кунда ҳеч биримизга сир эмас. Малакали мутахассислар бўлмас экан, келажагимиз кафолати тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. “Аммофос-Максам” АЖ ҳам бугунги кунда бу масалада кўзга кўринарли чора тадбирлар амалга оширилмоқда. “Аммофос-Максам” АЖ Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Фаррух Сапаров бугун Ислом Каримов Номидаги Тошкент Давлат Техника Университети Олмалиқ филиали Химия технология факультетининг талабалари билан тўғридан-тўғри дарс жараёнининг ўзида талабалар билан суҳбатлар олиб борилди ва бугунги кунда “Аммофос-Максам” АЖ да ёш кадрларга яратилган имкониятлар, корхона ёшлар ташкилоти томонидан ёшларга берилаётган эътибор, ходимларнинг ижтимоий химояси бўйича салмоқли ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида маълумотлар берилди. Ўтказилган суҳбатлар давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва керакли жавобларни олишди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech