Ру O`z En

Yangiliklar

“Аммофос-Максам” АЖда “Энг малакали ёш кимёгар” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди

Корхонамизда ўз иш фаолиятини юритаётган ёш кимёгарлар билимини ошириш орқали иш самарадорлиги ва сифатини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни кучайтириш мақсадида корхона касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар иттифоқи томонидан жорий йилнинг 27 май куни “Аммофос-Максам” АЖнинг цех ва бўлимларида меҳнат қилаётган 30 ёшгача бўлган ёш мутахассислар ўртасида “Иқтидорли ёш мутахассислар” кўрик танловларининг “Энг малакали ёш кимёгар” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра, ғолиб сифатида Аммофос-2 цехининг шаънини ҳимоя қилган Азизжон Ғуломов “Энг малакали ёш кимёгар”, дея эътироф этилди.
Амммофос-2 цехининг яна бир вакили Равшан Абдуазимов эса иккинчи ўринни эгаллади.
Таъмирлаш – қурилиш-механика цех вакили Юсуфжон Казакбаев учинчи ўрин билан кифояланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech