"Аммофос-Максам" АЖда умумхалқ ҳашари миллийлигимизни ифодалаган ҳолда халқимизга хос равишда эрта тонгдан бошланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 март санасидаги №96-ф сонли Фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ammofos-Maxam” акциядорлик жамиятида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Ҳашар давомида корхона ҳамда унга туташ бўлган ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.